Tuesday, October 22, 2019

Chased by almonds

In Denmark, most of cookies, bread products and even some cakes contain almonds, not sweet almonds but bitter ones. When you bite a cookie with a big and impatient appetite created by the cookie’s pretty appearance in your imagination, bitter almond’s sharp and miserable taste occupies all your taste receptors which are intended to help you enjoy sensing the savour of delicious and pleasant food.
In order to avoid eatables containing bitter almond pieces or taste, one should learn how the word “almond” is written in Danish first. Because information about ingredients of any product is written only in Danish. So, almond is "mendal", bitter almond is "bitter mendal".
I and my wife have been chased by bitter almonds since we came to Denmark. A real and bright example of this chase can be seen in the picture uploaded: these cute cookies taste bitter almond and we bought them (without being aware of its taste) about a month ago and both of us trying to finish it by eating one cookie in two or three days.

Now, we try to find food which does not contain bitter almond by patiently reading the information about ingredients and sometimes it is a long and boring process. This process occurs approximately as follows:
1. I go to a supermarket with my wife.
2. My wife sees a huge number of cookies (she loves to eat sweet cookies with tea or coffee. I am not a big fan of sweet things, so usually an idea to buy cookies or something like that is not initiated by me).
3. Desire to eat them with hot drink emerges in her mind.
4. She tries to find some cookies without bitter almond taste by reading ingredient labels of cookies one by one.
5. She asks me to help her in this boring activity.
6. Both of us read lots of ingredient labels.
7. We choose a package of cookies which we think does not contain bitter almonds.
8. However, we still doubt it might contain these bitter hard-shelled fruits.
9. We ask someone who works in the supermarket if the cookies does not have bitter almonds.
10. Finally, we decide to buy it or not.
Oh, life is so complicated.

Wednesday, June 13, 2018

Блогерлар Чемпионати: Ҳакаммисиз?



Кўпчиликнинг хабари бор - деярли бир ойдан бери навбатдаги Блогерлар Чепионати давом этаётганди (бугун тугади) ва мен Чемпионат ҳакамларидан бири сифатида иштирок этдим. Ҳакамлик осон эмас, бу менга олдиндан аён эди. Чемпионат давомида эса бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. Ўзим ҳакам сифатида қатнашганим учун, ушбу постда Чемпионатнинг ўзи, блогпостлар ёки блогерлар ҳақида эмас, ҳакамлар ва улар дуч келган ҳолатлар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтмоқчиман.

1. Блогер таклиф бериши шарт эмаску!

Бир қанча ҳакамлар томонидан баъзи постларга “муаммони ҳал қилиш юзасидан таклиф берилмаган” қабилидаги изоҳлар қолдирилди (мен ҳам шу каби изоҳ ёзганман). Бунга эса блогерлар, баъзида муштарийлар ҳам “Блогер таклиф беришга мажбур эмаску! Қаердан олдингиз таклиф берилиши керак деган гапни?” деб эътироз билдиришди. Ҳакам сифатида шу ҳолатга изоҳ бериб ўтаман: Сиз ҳақсиз, блогер таклиф беришга мажбур эмас. Лекин муаммони ёритган ва унга асосли, амалда қўлласа самара бериш эҳтимоли бор таклифларни ўз ичига олган пост ва муаммони ўзинигина кўрсатган ҳамда таклиф берилмаган пост ўртасида фарқ етарлича катта. Шундай экан, ҳакам постга нега нисбатан пастроқ баҳо қўяётганини изҳолаш учун “таклиф берилмаган” деб изоҳ қолдирилиши Чемпионат доирасида нормал ҳолат. Бундан ташқари, асосли таклиф берилган постга юқорироқ, таклифсиз постга пастроқ баҳо қўйилган бўлса, Чемпионатдаги постларни баҳолаш юзасидан нотўғри қилинган деб ўйламайман. Чунки постлар айнан Чемпионат доирасида ва бир-бирига нисбий равишда баҳоланмоқда.

Шу ўринда, Чемпионат низомининг 5.4 бандини ҳам келтириб ўтиш мақсадга мувофиқ:

5.4. Блогпостларни баҳолашда қуйидаги мезонларга асосланилади:
  • мавзу (ғоя)нинг оригиналлиги;
  • ижтимоий аҳамияти;
  • матннинг имло хатолардан холилиги, видео, аудио ва фотоблогларда эса техник қусурлардан холилиги, сифати;
  • муаллифнинг шахсий фикри мавжудлиги, айтмоқчи бўлган фикри (ғояси)нинг тугаллиги;
  • ечим ва таҳлилнинг мавжудлиги;

2. Пост яхши бўлса, баҳо нега “5” эмас?!

Шундай постлар бўлади - ёзилган ҳамма нарса тўғри, ифода ҳам яхши, грамматик, орфографик жиҳатдан ҳам деярли камчиликсиз. Бундай постлар кўп, айниқса финалдага деярли барча постлар шундай (истиснолар бор). Лекин ҳакам сифатида энг яхши деб билган постларимгагина “5” қўйдим. Қолганларига эса уларга нисбатан баҳо қўйдим. Лекин нисбатан пастроқ баҳо қўйган бўлсамда, изоҳга “Пост яхши ёзилган. Мавзу ҳам долзарб қабилида ёзиб қолдирган пайтларим кўп бўлди. Ҳакамлар “Яхши ёзилган экан, нега “5” қўйилмаган?” деган эътирозни эса анчагина эшитишимга тўғри келди. Ваҳоланки, яхши ёзилган постлар ҳам қайсидир жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. Айтайлик, биринчи постда фикрларнинг ҳаммаси тўғри, хатолар йўқ ва ифода усули ўқувчини ишонтира оладиган даражада келтирилган. Иккинчи постда ҳам фикрларнинг ҳаммаси тўғри, хатолар йўқ. Лекин уни ўқиган одам Ҳа, чиндан шундай демаслиги мумкин (агар ўзи шу мавзу билан нормал таниш бўлмаса). Ёки постнинг ўқувчини ишонтира олиш даражаси биринчисиникидан анча кам. Бундай постларнинг самаралилик даражаси ҳам юқори эмас. Кишилар уни ўқиши мумкин, тўғри эканлигини билиши ҳам мумкин. Бироқ постда ифодаланган фикрларга амал қилмайди, чунки улар кучсиз ифода этилган. Ўқиб турган постидаги маълумот/тавсияга ишонмаган киши унга амал қилмаслиги кундек равшанку. Шундай экан, блогерлар “Нимани айтиш ҳар доим ҳам муҳим эмас, лекин қандай айтиш ҳар доим муҳим” деган қоидани ёдларида тутсалар, ёзганларининг таъсири кучлироқ бўлишига эришадилар. Шахсан мен “Яхши ёзилган” деган изоҳ қолдирган, лекин “5” қўймаган ҳар қандай постларимда шу жиҳатни ҳисобга олганман. Ушбу масала юзасидан ҳакамлардан бири Қаҳрамон Аслонов фикрини ҳам келтириб ўтаман (таҳрирсиз келтирилмоқда) “бу худдики, энг чиройли голлар буйича конкурс булса, узокдан жуда зур урилган голни ғолиб килинса, оддий гол урган одам келиб, “маникиям голку, четсний урилганку, каери камчилик бу голни” дегандек”.

3. Изоҳ қани?!

Чемпионатда ҳакамликнинг энг қийин тарафи - изоҳ қолдириш (мен учун). Изоҳ қолдириш менга постдан атай камчилик қидиришдек туюлади. Кўп ҳолларда қайсидир пост чиндан яхши ёзилган бўлсагина изоҳ қолдирдим. Камчиликлари мавжуд, нисбатан пастроқ баҳога лойиқ деб топган постларимга, кўп ҳолларда эса, “яхши” баҳо қўйган постларимга ҳам изоҳ қолдира олмадим. Бу ҳаракатимга ҳозир ҳам қандай изоҳ беришни билмаяпман. Ва изоҳсиз қолдирган постларимнинг муаллифлридан ўз узримни сўрайман.

Юқоридаги каби ҳолатларни жуда кўп ва хўп санаш мумкин. Лекин мен шахсан ўзим энг кўп дуч келган 3 та ҳолат билангина чегараланишни маъқул топдим. Балки ҳакамларнинг баъзилари кейинчалик бошқа ҳолатларни ҳам ёритиб ўтишар.

Хулоса қандай?

Нима бўлганда ҳам, навбатдаги Чемпионатнинг ташкил ижобий ҳолат. Камчиликлар бор, устида ишланиши керак бўлган жиҳатар мавжуд. Бу ҳақида ижтимоий тармоқларда блогерлар ва муштарийлар томонидан ҳозиргача анчагина фикрлар билдирилди ва ишончим комилки, яна билдирилади. Ташкилотчилар билдирилган ва бидирилажак фикрларни, эришилган тажрибани ҳисобга олиб, кейинги Чемпионатда камчиликларни максимал даражда бартараф этишади деб умид қиламан. Нега бутунлай эмас, максимал даржада деб айтдим? Чунки мутлақ ҳақиқатнинг, адолатнинг ўзи йўқ. Кимнингдир ҳолатини ҳисобга олиб қилинган ўзгариш яна ким учундир салбий бўлган бошқа бир ҳолатни юзага келтириш эҳтимоли ҳар доим мавжуд ва юқори.

Ташкилотчиларга, блогерларга ва муштарийларга Чемпионат учун, иштирок учун ва беэътибор бўлинмаганлик учун ўз миннатдорчилигимни билдирманан. Ғолибларга ғалаба муборак!

Wednesday, December 27, 2017

Ўгит

84 ёшли бобом бор, отамнинг отаси. Қачон қишлоққа борсам, албатта бобомни кўриб келаман. Бобом кўп гапирмайди, лекин ҳар гапирганида аризли гапиради, эшитгулик ва амал қилгулик гапиради. Охирги марта ўтган якшанба куни бобом билан кўришдим. Доимгидек у менга “енг”, “олинг” деб роса овқат едирди. Кейин вазминлик билан сўз бошлади:

“Юрт тинч, халқ фаровон бўлиши учун 4 муҳим омил зарур дейди алломалар. Биринчиси – подшоларнинг адолати. Подшо қанча қудратли бўлмасин, адолатли эмас экан, мамлакатда норозилик кайфияти шаклланади, халқнинг ишончи йўқолади ва халқ орасида парокандалик бошланади.

Иккинчиси – олимларнинг маърифати. Олим ғоят билимли бўлса-ю, маърифатсиз бўлса, билим тўғри фойдаланилмайди. Унинг билими халққа эмас, қудратлилар манфаатига хизмат қилишни бошлайди.

Кейингиси – бойларнинг саховати. Бойлари сахий бўлмаган юртнинг ривожи юрмайди. Бой киши мулкидан эҳсон қилиши керак. Ғарибларга ёрдам қилиши керак, мактаблар қўллаши керак, маърифат марказларини қувватлаши керак.

Охиргиси – камбағалларнинг сабр-қаноати. Камбағаллари сабрли ва қаноатли бўлмаган мамлакатда жиноятчилик авж олади, ўғрилик, талончилик авж олади.
Имкон қадар олим бўлинг, маърифатли олим бўлинг”.

Гапини тугатгач қошларини кўтариб менга бир қараб қўйди-да, чой ҳўплай бошлади…

Friday, December 22, 2017

Yevgeniy Onegin

A.S.Pushkinning "Yevgeniy Onegin" asari men eng yoqtirgan asarlardan biri. Ushbu asarni 6 marta qayta o'qib chiqqanman va ba'zi qismlari yod bo'lib ketgan. Oxirgi marta Mirzo Kenjabek tomonidan tarjima qilingan variantini o'qiganimda (bundan bir oylarcha oldin), o'zimga yoqqan satrlarni ajratib olgandim. Bu satrlar Sizga ham ulashmoqchiman.



Ey, hurlarim! Qaylardasizlar?
Yetarmikan sizga bu faryod?
Bormikansiz? Yo o'zga qizlar
O'rningizni oldimi, hayhot!


***

Onajonlar, sizlar ham, illo,
Ogoh eting hur qizingizni,
To`g`ri tuting oynagingizni!
Yo`qsa.. Yo`qsa, asrasin Xudo!
Bul so`zimga shuldirki izoh,
Ko`pdan beri qilmadim gunoh.


***

Yodda: dengiz ko`tardi dovul,
To`lqinlarga qilgandim hasad - 
Chopishardi muhabbat-la ul
Oyoqlarga bosh urib faqat.
O`shal aziz oyoqlarga jim
Mavjlar ila tegsaydi labim!


***

Bas, makkora qizlarni jo`shib
Ezma soz-la madh etma, bag`ir,
Dardlaringga arzimas, axir,
Hayf ularga ilhom va qo`shiq.


***

Yashab fikr qilguvchi inson
Insonlarga nafratsiz bo`lmas.
Hisli yurak topmagay omon -
Qaytmas kunlar sharpasi qo`ymas:
U dil maftun bo`lolmas, hayhot,
Unga ilon bo`lgay xotirot,
Uni o`kinch kemirgay abad..


***

O`zim shohid, odamlar mutloq,
Bekorlikdan do`stlashur shundoq.


***

Baxtiyordir, tug`yonlar bilan
Yonib, oxir qo`l siltagan zot.
Baxtliroq, kim baridan ozod -
Ko`msa ishqni ayriliq bilan.


***

Biz, xiradmand jimlik bayrog`i
Soyasida toparkan panoh,
Ehtirosning so`nib mayog`i,
So`ng kulguli tuyularkan goh
Bizga ishqning erk-u shiddati
Va kechikkan so`nggi da'vati..


***

Ko`nikma bu - falakdan ato,
Baxt o`rnini bosur bexato.


***

Hayot ila mast yashangiz, shod,
Quvnang, do`stlar, g`animatdir dam!
Menga esa hechdir bu hayot,
Bu dunyoga mening mehrim kam.
Orzularga siltaganman qo`l,
Lekin olis umidlar nuqul
Yuragimni o`rtagay yana:
Qoldirmasdan biror nishona,
Dunyoni tark etmagim nadir?..


***

Andishasin yengsa tuyg`u-his,
Nahot, uni kechirmaysiz siz?


***

Sukut qilmoq bo`lgandim avval;
Ishoningiz, uyalganim - siz.
Sira bilmas edingiz, essiz,
Gar umidim bo`lsa edi sal
Haftada bir bo`lsa ham yakka
Bu qishloqda sizni ko`rmakka..


Tatyananing Oneginga maktubidan.

***

Boshqasi.. Yo`q, hech kim dunyoda 
Ololmasdi ko`nglimni mening.
Hukm o`qilgan arshi a'loda,
Falak amri: men - sening, sening!

Tatyananing Oneginga maktubidan.


***

Men kutaman, bir nazar bilan
Umidimni qalbda tirgizgil
Yoki og`ir tudhimni buzgil,
Evoh, haqli bir g`azab bilan!

Tatyananing Oneginga maktubidan.


***

Biz ayolni qancha kam sevsak,
Shuncha oson yoqamiz unga;
Shuncha nobud etamiz, beshak,
Cho`lg`ab uni domi afsunga.


***

Ammo baxtga mening qalbim yot;
Yaralmabman xalovat uchun.
Behudadir sizning kamolat -
Arzimayman men unga butun.
Siz ishoning, (vijdonim kafil),
Turmush bunga g`am bo`lair, axir.
Sizni qancha sevmayin o`zim,
Ko`nikdimmi - sovuyman shu zum.

Oneginning Tatyanaga aytganlaridan.


***

Men shundayman. Yozib nomani
Siz pokiza, yoniq dil bilan,
Bu kamolot, bu aql bilan
Istaganmi edingiz mani?
Nahot, taqdir - berahm samo
Sizga shuni ko`ribdi ravo?

Oneginning Tatyanaga aytganlaridan.


***

..Ayamadi biror nimani:
Garchand uning do`st-u dushmani
(Yo ikkisi farqi yo`q sira)
Yomonlashdi uni betinim.
Har kimda bor dunyoda g`anim,
Lekin, Tangrim, do`stlardan asra!
Oh, bu do`stlar, do`stlar nobakor,
Eslamadim ularni bekor!


***

Yo`q sharpani qidirgan, ey zot,
Chekavermay behuda zahmat,
Ey, muhtaram o`quvchuim, faqat
O`zingizni sevingiz, hayhot!
Loyiq shudir, chunki dunyoda
Chin yor bo`lmas bundan ziyoda.


***

U sevilgan.. Hech bo`lmaganda
Shunday o`ylab edi baxtiyor.
E'tiqodga berilgan banda
Baxtiyordir yanada yuz bor.


***

Kimki ko`rsa barin oldindan,
Tajribalar ko`nglin sovutsa,
Mastlik, behushlikni unutsa,
Har imo-yu, har so`zni chindan,
Aynan anglab, yashasa xorib,
Bunday odam dunyoda g`arib!


***

Kunlari zulmat-u muxtasar yerda
Bir avlod tug`ilgay - qo`rqmas o`limdan.

Petrarka.


***

Sharh aylasam buni so`z bilan,
Men otishgum, demak, do`st bilan.


***


Qalbin qayg`u, iztirob yoqar,
To`ppnchasin qisib bekalom,
Lenskiyga Yevgeniy boqar.
Qo`shnisi der: "O`ldi, Vassalom!".


***

"O, sho`rligim, Lenskiy!", - bo`zlab
Qiz yig`ladi avval, benavo.
Afsus, lekin navrasta qizlar
Qayg`usiga bo`lur bevafo.
Ha, boshqasi tortdi nigohin,
Ha, boshqasi, hasratin, ohin
Yaltoqlanib, tindirdi tamom,
O`sha harbiy etar uni rom,
O`sha harbiy qalbiga kirar..
Mana endi mehrob qoshida
Ikkalasi, gultoj boshida,
Yerga qarab qimtinib turar.


***

..Nogoh sizni uchratib bir kez,
Mehr nurin payqadim-u, tez
Ishonmoqqa chog`lanmadim hech:
Xush odatim yo`li berkildi,
Men o`zimning dilgir erkimni
Yo`qotmoqni xohlamadim hech.
Yana bir hol ayirdi bizni -
Qurbon bo`ldi Lenskiy, abgor..
Dilga yaqin har nimaki bor,
Shundan keyin ko`nglimni uzdim.
Men yotsirab yurdim. Azob bu
O`yladimki, erk, orom - tanho
Baxtga evaz bo`lur. O, Xudo!
Qanday xato, qanday jazo bu!

Oneginning Tatyanaga maktubidan.


***

Yo`q, yo`q, sizni ko`rmoq safosi, 
Izingizdan qolmay quvlamoq,
Lab kulgusin, ko`zlar imosin
Oshiq ko`zlar ila ovlamoq.
Xo`p termulmoq sizning jussaga,
Dildan tuymoq - ne kamolot bu.
Qarshingizda botmoq g`ussada,
Bo`zarmoq va so`nmoq..rohat bu.
Men shundan ham mahrumman, faqat
Sudralaman aylab tavakkal.
Kun g`animat, soat g`animat,
Menchi isrof etaman mahtal
Taqdir sanab bergan kunlarni,
Azal zahmi zop`rdir ulaning.

Oneginning Tatyanaga maktubidan.


***

Men bilaman umrimda bor had,
Ammo uni cho`zib turmoqqa
Tongda amin bo`lmoqligim shart
Kuduz kuni sizni ko`rmoqqa.

Oneginning Tatyanaga maktubidan.


***

Bilsaydingiz, naqadar dahshat
muhabbatga zorlik jahonda;
Yonmoq, aql ila har soat
Tug`yonlarni so`ndirmoq qonda.

Oneginning Tatyanaga maktubidan.


***

O`zimga zid bormog`im og`ir;
Nochordirman ushbu kezda man.
Qarorim shul - izmingizdaman,
Men tan berdim taqdirga oxir.

Oneginning Tatyanaga maktubidan.


***

Bexudlikka ko`nikdi, yohu,
Salkam tentak bo`layozdi, yo
Shoir bo`lib qolayozdi u..


..Kunlar o`tdi: iliq havoda
Qishning umri tugadi, to`zdi.
Shoir bo`ldi na u dunyoda,
Na o`ldi, na aqlidan ozdi.
Bahor unga baxsh etdi hayot..


***

Shunday aql-u, yurak-la kim ul,
Bo`lur mayda tuyg`ularga qul?


***

Baxtiyordir, umr shabobin
Erta tashlab ketgan - ko`nmagan
Va jomini ichib bo`lmagan,
O`qib bo`lmay hayot kitobin
Tark aylagan baxtlidir birdan,
Onegindan ayrilgandek man.


Tuesday, August 15, 2017

Chegara bilmas imtiyoz


Ma'lumki, kecha kechki paytdan boshlab  DTM bot va turli aloqa operatorlari orqali 1-avgustdagi kirish imtihoni natijalarini bilib olina boshlandi. Natijalar, ko'pchilik oliy ta'lim muassasalarida, hayratlanarli darajada baland. Quyida O'zbekiston Respublikasi bo'yicha 2017-yil 1-avgustdagi kirish imtihonida qayd etilgan eng yuqori natijalarni keltirib o'taman:

1. 306,9 ball - Andijon tibbiyot instituti;
2. 297,0 ball - Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti;
3. 292,2 ball - Toshkent davlat yuridik universiteti.

Hech kimga sir emas: agar qaysidir g'ayritabiiy intelligensiya va noodatiy aqliy qobiliyatga ega bo'lgan abituriyent 3 ta blokdagi barcha savollarga (har biridan 36 tadan savol) to'g'ri javob bergan bo'lsa, uning jami bali 226,8 ballni tashkil etadi. Lekin bunday "Samoviy" qobiliyatga ega talaba ham, harbiy imtiyozga ega bo'lmasa, yuqorida sanab o'tilgan 3 ta OTM larning hech biriga budjet asosida qabul qilinmaydi. 

Birgina Toshkent davlat yuridik universitetini olaylik. Ushbu OTM da kontraktga kirish bali 181,7, budjetga kirish bali 257,4 (!) ballni tashkil etgan. Kirish ballarining bu qadar yuqori bo'lishiga harbiy imtiyoz bilan bog'liq o'zgarishlar sabab bo'ldi. Dastlab, harbiy imtiyozlilarga to'planishi mumkin bo'lgan jami ballning 27 foizi qo'shib berilar edi, bu yil harbiy imtiyozlilarga o'zlari yiqqan balining 50 foizi taqdim qilinadigan bo'ldi va natijani yuqorida ko'rib turibsiz. Qisqa qilib aytganda, ushbu imtiyozli tizim o'zini oqlamadi - ba'zi OTM larga ishlatilishi mumkin bo'lgan eng maksimal bilim bilan ham davlat granti asosida o'qishga qabul qilinish imkonsiz holga keltirib qo'yildi. 

Agar men mana shu yil o'qishga topshirgan va harbiy imtiyozsiz, o'z kuchim bilan (pul yoki boshqa vositalar orqali emas) 220 balldan yuqori olgan holimda kontrakt asosida talaba bo'lish baxtiga "musharraf" bo'lsam, buni o'zimga nisbatan haqorat deb qabul qilardim. Faqatgina o'zimga nisbatan emas, butun boshli ilmga intiluvchi yoshlarga nisbatan, O'zbekistondagi aqliy salohiyatni hurmat qiladigan har qanday fuqaroga va butun boshli ta'lim tizimiga nisbatan haqorat deb qabul qilradim. Albata, bunday fikrlashimga asosiy sabab mendagi alam bo'lardi, lekin bu alam - shunchaki o'jar va qaysar dumbulning alami emas, o'z ustida ishlagan, mehnat qilgan, intilgan talabaning alami bo'ardi va men bunday alamni, hech qanday shubhasiz, haq deb bilaman.

Albatta, harbiy xizmatni o'tash oson emas. Bu uchun OTM larga kirish uchun imtiyoz berish ham noto'g'ri emasdir (muzokarali). Lekin bir kishiga taqdim etilgan imtiyoz ikkinchi shaxsning imkoniyatini yaqqol, ochiqchasiga va alamli ravishda buzar ekan, bunday imtiyozga huquqiy davlatdaham, fuqarolik jamiyatida ham o'rin yo'q. 

Xo'sh, nega harbiylarga qo'shib berilgan bu yilgi imtiyozni boshqa shaxslar imkoniyatini yaqqol chegaralab qo'yadi deyapman?

Birinchidan, berilgan imtiyoz soha jihatidan chegaralangan bo'lishi lozim. Soha jihatidan chegaralanganligi shundan iboratki, harbiy xizmatni o'taganlarga faqat harbiy OTM larga kirish uchun ma'lum darajada imtiyoz berilsa, maqsadga muvofiq bo'ladi. Harbiy xizmatni o'tab, imtiyozni qo'lga kiritganlar armiyadagi zahmatlari uchun qanchalik hurmatga loyiq bo'lmasin, bu ularni tibbiyot, adabiyot yoki huquq kabi aqliy mehnat birinchi darajali hisoblanadigan sohalarda hech qanday aqliy imkoniyat bilan yetib bo'lmas darajadagi imtiyoz bilan ta'minlash - davlatdagi aqliy mehnat vakillarini majburan bir necha pog'ona pastga turtkilab tashlashga sabab bo'ladi. Agarda harbiy imtiyozga ega bo'lganlar Ichki ishlar akademiyasi, TVAKU yoki shunga o'xshash o'z sohasi OTM larigagina imtioz asosida qabul qilinsa, e'tirozlar ancha kamayadi.

Ikkinchidan, imtiyozning darajasi cheklangan bo'lishi lozim. Ya'ni, imtiyozga ega bo'lgan shaxs unga ega bo'lmagan shaxsni imkoniyatlarini butunlay yo'qqa chiqarib tashlamasligi kerak. Bu yilgi tizim esa to'laligicha yo'qqa chiqardi: harbiy imtiyozsiz abituriyent barcha savolga javob berdi, 226,8 to'pladi va u kontrakt to'lab o'qishga majbur. Lekin harbiy imtiyozga ega abituriyent 160 to'pladi, imtiyozi yana 80 ball berdi va jami 240 ball bilan budjetga kirdi. Bunda imtiyozsiz bola uchun budjetga kirish imkoni nazariy jihatdan nolga teng qilib qo'yildi - shafqatsiz darajadagi mantiqsizlik! Imtiyoz darajasini shunday belgilash kerakki, u abituriyentga nazariy jihatdan 226,8 dan yuqori ball olib bermasligi kerak. Axir mavjud ta'lim tizimimizdan to'planishi mumkin bo'lgan eng yuqori ball 226,8 ku! Bundan ortig'ini taqdim qilish yaratib qo'ygan ta'lim tizimida katta bo'shliqni o'z xohishi bilan paydo qilishdek gap. 

Bu bilan harbiy imtiyoz orqali o'qishga kirganlarni ayblamoqchi, kamsitmoqchi yoki shunga o'xshash salbiy reaksiya bermoqchi emasman. Ular orasida , hattoki,imtiyozsiz ham 180-190 ball to'play oladiganlar borligiga ishonaman (garchand bu ishonch ancha zaif bo'lsa ham). Bunday imtiyoz bilan hozirgacha o'qishga kirganlar - qandingizni uring! Lekin ta'lim tizimiga mas'ul bo'lgan Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi va boshqa davlat idora/tashkilotlari tizimdagi ushbu ochiq notenglik va mantiqsizlikni, hech bo'lmasa, nazariy jihatdan tasavvurga sig'dirish mumkin bo'lgan darajaga olib kelishi lozim. Bu uchun yuqorida, ancha oddiy bo'lsa ham, aqlim yetadigan darajada ikkita taklifni bildirdim. Ishonamanki, ta'limga mas'ul vazirliklar va mansabdor shaxslar bu yilgi natijalardan xulosa chiqarib, mavjud kirish imtihoni tizimi mantiqsiz ekanligini anglab yetadi va uni qoniqarli shaklga keltirish uchun boshqa takliflar va choralar ishlab chiqa oladi. Ulardan umid qilishdan boshqa choramiz yo'q, hozircha.

Friday, April 14, 2017

Ҳикоя

Лотин алифбосида ёки инглиз тилида ўқиш учун пастга тушинг


"Телеграм"да эронлик бир қиз билан танишиб қолдим. У билан турли мавзулар ҳақида, жумладан, одатларимиз, анъаналаримиз, миллий таомларимиз, мамлакатимиздаги ёшларнинг ҳаёт тарзи тўғрисида тез-тез гаплашиб турамиз ва у ҳар сафар мен билан суҳбатлашиш қизиқарли ҳамда ёқимли экалигини айтади. Тан олишим керакки, у билан суҳбатлашиш менга ҳам завқ бағишлайди. Бироқ мен у қадар киришимли ва одамшинаванда бўлмаганим учун, одатда биринчи бўлиб ёзмайман, шунингдек, кўп ҳам ёзмайман. Шу сабабли, у мени яxши дўст эмасликда, бошқаларга ва уларнинг ҳиссиётларига кўпинча бееътибор эканликда айблайди. Мен эса, салбий деб баҳоланиши мумкин бўлган ушбу xусусият характеримда мавжудлигини ҳеч қачон инкор этмаганман.

Ҳозирга қадар у билан кўплаб ажойиб суҳбатлар қурганмиз. Ва улардан бирини сиз билан бўлишмоқчиман. Ёзишма қуйидагича бўлганди:

У: Макс (У мени Макс деб чақиради)
Мен: Ҳа?
У: Ҳеч нарса.
Мен: Ҳеч нарса?
У: Мм.
Мен: Унда нега мени чақирдинг?
У: Ҳаминжори. Бу форс тилида "Ҳеч нарса учун" дегани.
Ҳикояни эшитганмисан?
Мен: Қайси ҳикояни?
У: Лайли ва Мажнунни биласанми?
Мен: Ҳа, биламан.
У: Ҳикоя улар ҳақида ва нега сени чақирганлигим ҳам ҳикоядаги ҳолатга ўxшаш.
Мен: Аҳа. Унда айтиб бер.
У: Бу жуда қадимдан қолган ҳикоя ва мен буни ота-онамдан эшитганман. Лайли ва Мажнун ёшлигида бир синфда ўқишган. Кунларнинг бирида, дарс пайти ўқитувчи Лайлига савол беради, лекин Лайли савол жавобини билмас эди. Мажнун шивирлаб жавобни Лайлига айтади. Лайли унинг овозини эшитади. Мажнун жавобни бир неча марта такрорлашига қарамай, Лайли ўқитувчига ҳеч нарса демайди. Сўнг ўқитувчи Лайлини жазолайди. Дарсдан сўнг Мажнун Лайлига дейди: "Нега жавобни эшита туриб ўқитувчига айтмадинг?". "Чунки...сенинг овозингни қайта ва қайта эшитишни xоҳладим" - жавоб беради Лайли.

***

"Telegram"da eronlik bir qiz bilan tanishib qoldim. U bilan turli mavzular haqida, jumladan, odatlarimiz, an'analarimiz, milliy taomlarimiz, mamlakatimizdagi yoshlarning hayot tarzi to'g'risida tez-tez gaplashib turamiz va u har safar men bilan suhbatlashish qiziqarli hamda yoqimli ekaligini aytadi. Tan olishim kerakki, u bilan suhbatlashish menga ham zavq bag'ishlaydi. Biroq men u qadar kirishimli va odamshinavanda bo'lmaganim uchun, odatda birinchi bo'lib yozmayman, shuningdek, ko'p ham yozmayman. Shu sababli, u meni yaxshi do'st emaslikda, boshqalarga va ularning hissiyotlariga ko'pincha bee'tibor ekanlikda ayblaydi. Men esa, salbiy deb baholanishi mumkin bo'lgan ushbu xususiyat xarakterimda mavjudligini hech qachon inkor etmaganman.

Hozirga qadar u bilan ko'plab ajoyib suhbatlar qurganmiz. Va ulardan birini siz bilan bo'lishmoqchiman. Yozishma quyidagicha bo'lgandi:

U: Maks (U meni Maks deb chaqiradi)
Men: Ha?
U: Hech narsa.
Men: Hech narsa?
U: Mm.
Men: Unda nega meni chaqirding?
U: Haminjori. Bu fors tilida "Hech narsa uchun" degani. Hikoyani eshitganmisan?
Men: Qaysi hikoyani?
U: Layli va Majnunni bilasanmi?
Men: Ha, bilaman.
U: Hikoya ular haqida va nega seni chaqirganligim ham hikoyadagi holatga o'xshash.
Men: Aha. Unda aytib ber.
U: Bu juda qadimdan qolgan hikoya va men buni ota-onamdan eshitganman. Layli va Majnun yoshligida bir sinfda o'qishgan. Kunlarning birida, dars payti o'qituvchi Layliga savol beradi, lekin Layli savol javobini bilmas edi. Majnun shivirlab javobni Layliga aytadi. Layli uning ovozini eshitadi. Majnun javobni bir necha marta takrorlashiga qaramay, Layli o'qituvchiga hech narsa demaydi. So'ng o'qituvchi Laylini jazolaydi. Darsdan so'ng Majnun Layliga deydi: "Nega javobni eshita turib o'qituvchiga aytmading?". "Chunki...sening ovozingni qayta va qayta eshitishni xohladim" - javob beradi Layli.

***

I got acquainted with a girl from Iran on “Telegram” messenger. We talk about different things such as our traditions, customs, traditional meals, lifestyles of youngsters in our countries and she always says that it is so pleasant and very interesting to chat with me. Admittedly, having talks with her always gives me great pleasure either. However, because I am not a talkative person, usually I do not write first and do not write much. Therefore, sometimes she accuses me that I am not a good friend and do not care about others and their feelings much. I never reject that side of me which can be considered as negative.

We have had brilliant talks that I never forget. Now I am going to share one of them that I found some romantic:

She: Max (She calls me Max)
I: What?
She: Nothing.
I: Nothing?
She: Mm
I: Why did you call then?
She: Haminjori. It means “For nothing” in Persian. Did you hear the story?
I: What story?
She: You know Leyli and Majnon?
I: Yes, I do.
She: The story is about them and connects why I called you.
I: Aha. I can’t wait to hear.
She: That is a story from the old time that my parents told me. Leyli and Majnon studied in the same class. One day the teacher asked Leyli a question but she did not know the answer. Majnon tried to tell Leyli the answer by whispering. Leyli heard his voice. Majnon repeated the answer several times. Although Leyli heard him every time, she did not tell the teacher it. Then, the teacher punished Leyli. After the class, Majnon asked Leyli: “Why didn’t you tell the answer when you heard it?” “Because…I wanted to hear your voice more and more” she answered.