Лотин алифбосида ўқиш учун пастга тушинг
Икки кун олдин “Facebook”даги Маслаҳат.уз гуруҳида Жоанна Франcис исмли АҚШлик журналист томонидан
ёзилган мактуб муҳокама қилинаётганига кўзим тушди. Маълум бўлишича, ушбу хат ўзбек тилига
таржима қилинмаган экан. Қизиб мактубни топдим ва ўқиб чиқдим. Сўнг ўзбек тилига ҳам таржима қилиш керак экан деган
фикр келди ҳамда таржимага қўл урдим. Таржима тугади.
Мактубни сиз ҳам ўқиб кўринг, кетган 7-8 дақиқангизга ачинмайсиз.
Насроний аёлдан муслима
аёлларга мактуб
2007-йил 7-март
Жоанна Франcис
Ёзувчи, журналист – АҚШ
Исроилнинг Ливанга қилган ҳужуми ҳамда “терроризмга қарши кураш” туфайли,
Ислом олами Америкадаги ҳар бир оиланинг диққат марказида бўлиб қолди. Мен Ливаннинг
бошига тушган вайронгарчилик, қирғинбарот ва ўлимни кўриб
турибман. Шу билан биргаликда, яна бошқа бир нарсани – сизни (муслима аёлларни)
кўриб турибман. Кўзим тушган аёлларнинг деярли барчасининг атрофида фарзандлари бор ёки улар ўз гўдакларини опичлаб олган. Либослари камтарона бўлса-да, уларнинг гўзалликлари таралаётган
нур каби порлаб турибди. Бироқ мен пайқаган гўзаллик фақатгина зоҳирий эмас. Уларга тикилар эканман, ич-ичимни ғалати бир ҳиссиёт чўлғайди: мен қалбимда уларга нисбатан ҳавасни ҳис қиламан. Ливан аҳолиси бошидан кечираётган даҳшатли азоблар ва уларга нисбатан содир этилган жирканч ҳарбий жиноятларни кўриб қаттиқ изтироб чекаман. Лекин, минг афсуслар бўлсинки, бирор бир кўмак беришга ожизман.
Шундай бўлса-да, сизнинг иродангиз, гўзаллигингиз, камтарлигингиз ва барчасидан ҳам кўпроқ, сиз эга бўлган бахт мени ўзига маҳлиё этади.
Ҳа, бу ғалати туйилиши мумкин,
бироқ доимий портлашлар остида бўлсангиз ҳам, сиз биздан кўра
бахтлироқ кўринасиз. Чунки сиз ҳамон ҳақиқий аёллик ҳаётини яшамоқдасиз. Сиз яшаётган
ҳаёт тарзи инсон яратилгандан
бери аёллар яшаб келган ҳаёт тарзидир. Яна бу шундай ҳаётки, биз Ғарб аёллари ҳам 1960-йилларгача – сиз каби бомбардимон қилингунимизга қадар яшаганмиз. Фақат биз ҳақиқий портловчи бомбалар билан эмас, ахлоқсизлик ва илғаб олиниши ниҳоятда мушкул бўлган
ҳийлалар билан бомбардимон
қилиндик.
Йўлдан оздириш
Биз америкаликлар реактив
самалётлар, Американинг ўзида ишлаб чиқарилган танклар билан
эмас, Голливуд орқали бомбардимон қилиндик. Улар мамлакатларингизда инфраструктурани вайрон қилиб бўлгач, сизни ҳам худди бизга қўлланган усул орқали бомбардимон қилмоқчилар. Мен ушбу найранглар сизларнинг ҳам бошингизга тушиши
ва ўзига жалб этишини асло истамайман. Агарда бу найрангларга учсангизлар, сиз ҳам биз каби таҳқирланасизлар, камситиласизлар. Бу каби таназзулга юз тутмайлик десангиз,
найранглар қурбонига айланган ва улардан қаттиқ азият чеккан кишиларга – бизга қулоқ тутинг. Сизга Голливуд томонидан намойиш
қилинаётган жимжимадор
саҳналарнинг барчаси ҳақиқатнинг бузиб кўрсатилган шакли, ёлғонлар мажмуидан бошқа нарса эмас. Улар аянчли қурбонликлар келтириб чиқарадиган номаҳрамлар билан бўлган
жинсий алоқаларни ҳеч бир зарарсиз одатий
кўнгилхушлик, лаззат қилиб тасвирлайдилар. Чунки уларнинг мақсади ўзларининг заҳарли дастурини тарқатиш орқали жамиятлардаги ахлоқ қоидаларини бузиш ҳисобланади. Сиздан ўтиниб
сўрайман: уларнинг оғусини зинҳор ича кўрманг. Чунки ундан бир марта татиб кўрган инсон тўла заҳарланади ва бу заҳарланишдан қутқарадиган аксил-восита мавжуд эмас. Узоқ муддат давомида оғу таъсиридан қисман қутулишингиз мумкин, лекин ҳеч қачон олдингидек бўла олмайсиз. Бу иллатнинг олдини олиш унинг натижасида келиб чиққан салбий оқибатларни тузатишдан минг чандон яхшироқ ва енгилроқдир.
Улар ўзларининг жимжимадор филмлари ва мусиқий видеолари билан биз америкалик аёлларнинг аслини бузиб - фоҳишалар каби кийиниб юришдан ғурурланаётгандек, оиласиз ҳаёт кечиришдан мамнундек ва ҳаётдан бахтлидек қилиб кўрсатадилар ҳамда бу билан сизларни қизиқтириш орқали йўлдан оздиришга ҳаракат қилишади. Аммо, минг афсуслар бўлсинки, бизларнинг кўпчилигимиз асло бахтли эмасмиз, ишонинг. Биз - миллионлаб америкалик аёллар ўз ишимиздан нафратланамиз, аввал севишини айтган, кейинчалик биздан очкўзларча ҳирсларини қондиришда фойдаланиб, охир оқибат ҳеч нарса бўлмагандек ташлаб кетган йигитлар дастидан тунлар ҳўнграб йиғлаб чиқамиз ва аламимизни асабларни тинчлантирувчи дорилар орқалигина қисман енгамиз, холос – бизнинг ҳаётимиз мана шу дориларга боғланиб қолган.
Улар оилангини бузиш ниятидалар ва камроқ фарзанд кўриш яхши эканлигига сизни ишонтиришга уринишади. Буни оилавий ҳаётни қуллик, оналикни лаънатланиш, камтарлик, поклик ва бокираликни қолоқлик сифатида бузиб кўрсатиш орқали амалга оширадилар. Улар сизни ишончдан, эътиқоддан маҳрум бўлишингизни ва ўзингизни арзонлаштиришингизни истайди. Бу худди илон Момо ҳавони олма билан йўлдан оздиришига ўхшайди. Уларнинг олмасини тишламанг!
Ўз қадрини билиш
Сиз кўз олдимда қиймати ўлчанмас дур, соф олтин, Библияда айтилганидек – “Бебаҳо марварид” (Мatthew, 13:45) каби намоён бўласиз. Жамики аёллар ва уларнинг софлиги, бокиралиги бебаҳо марваридлардир, бироқ бизга бокиралигимиз, софлигимиз ва беғуборлигимиз ҳеч қандай қийматга арзимаслиги ҳақида уқтирилади. Афсуски баъзи бирларимиз бундай уйдурмаларни ҳақиқат дея қабул қилиб, бокиралик ва софлик
баҳосиз эканлигига шубҳа билан қарай бошлаймиз. Исо
шундай деган эди: “Итларга муқаддас бўлган нарсаларни берманг, тўнғизлар олдида марваридларингизни
намойиш қилманг - уларни оёқости қилишади, дилингизни oғритиб, кўксингизни парча-парча қилишади (Мatthew, 7:6)”. Бизнинг бокиралик, мусаффолик, беғуборлик каби марваридларимиз
баҳосиз, лекин бизга “улар
ҳеч қандай қийматга эга эмас” деб тушунтирадилар. Аммо менга ишонинг: кўзгуга
тикилиб мусаффо, бегуноҳ ва ўз қадрини биладиган нигоҳнинг ўзингизга қараб турганини кўришдан
олийроқ неъмат мавжуд эмас.
Ғарбнинг мода саноати
шаҳвоний кўриниш ҳамда шаҳвоний жозибадорликни
аёлларнинг энг қимматли сифати эканлигига сизни ишонтириш учун мўлжалланган. Бироқ сизнинг камтарона либосларингиз ва нафис
рўмолларингиз Ғарб модасининг ҳар қандай муҳташам либосларидан афзал ва устундир. Чунки аёллик зийнатларингизни кўздан пана қилиб турган бу либосларингиз
сизни мафтункор ва сирли хилқатга айлатиради, ўзингизга бўлган ҳурмат, ишонч ва ўз қадрини билиш каби хислатларингизни намоён этади. Аёлнинг зийнатлари
ва гўзаллиги уни чин дилдан севган, ҳурмат қилган ва у билан турмуш
қуриб, бутун умрини бирга
ўтказишга тайёр бўлган муносиб эркак учунгина аталган туҳфадир. Шу сабабли, аёл
зийнати ва гўзаллиги нолойиқ кўзлардан беркитилиши, ҳимоя қилиниши лозим. Сизнинг эркакларингиз ҳали ҳам жасоратли экан, ўз
ватанларини мардонавор ҳимоя қилаётган экан, демак улар сизнинг садоқатингизга муносбдирлар.
Бизнинг эркаклар эса ҳатто бокираликни ҳам хоҳлашмай қўйди. Улар энди бокиралик ва мусаффолик
марваридлари қадрини англамай ҳам қўйишган, танловда шунчаки зоҳирий ялтироқ бўлган арзон “тош”ларни
афзал кўра бошлаганлар. Уларни ҳам фақат қайтадан улқотириб кетиш учун танлайдилар, холос!
Сизнинг энг қимматбаҳо сифатларингиз ички гўзаллигингиз, беғубор ва бегуноҳ эканингиз ва сизни
айнан ҳозирги “сиз” қилиб турган барча амалларингиздир. Бироқ шуни ҳам пайқайманки, баъзи муслима
аёллар мавжуд ахлоқ чегараларини четга суриб ташлашга уринадилар, бошига рўмол ўраб юрсалар-да (рўмоли
сочларини тўла бекитмаган ҳолда), имкон қадар Ғарб аёлларидек бўлишга,
уларга ўхшашга ҳаракат қиладилар. Эй, муслима аёллар, йўқотилган қадри учун аллақачон афсус ва надоматлар қуршовида қолган ёки тез орада
пушаёнликка юз тутиши аниқ бўлган аёлларга тақлид қилмоқлик нечун? Бу йўқотиш ўрнини ҳеч қачон ва ҳеч бир амал ёки хислат
билан тўлдириб бўлмаслигидан бехабармисиз!? Сиз бенуқсон олмоссиз. Ўзингизни
зоҳирий ялтироқлигидан бошқа нарсаси бўлмаган қалбаки тошга айлантириб
қўйманг. Мода журналлари
ва Ғарб телевидениясида
кўрсатилаётган барча саҳналар – ёлғон. Улар Иблис тузоғидан бошқа нарса эмас.
Аёл қалби
Мен, сизда оз бўлса-да
қизиқиш бор бўлиши мумкинлигини
ҳисобга олиб, кичик бир сирни сизга ошкор қиламан: турмушга чиқишдан олдинги жинсий алоқа улар тасвирлаганидек яхши эмас. Биз
Ғарб филмларини томоша
қилиб улғайдик ва улардаги воқеаларни ҳақиқат деб қабул қилдик. Шу сабабли, танимиз
ва бутун борлғимизни севган йигитларимизга бахшида қилдик. Ўйладикки, бизнинг
бу ҳаракатларимиз туфайли,
худди филмлардагидек, кўнгил қўйган кишимиз бизни кўпроқ севади ва келажакда биз билан турмуш
қуради. Аммо бу келажакдаги
турмушнинг кафолати эмас эди ва ўзимизни тўлиқ топширган эркаклар биз билан умрбод қолиш ёки қолмаслиги бутунлай номаълум
эди. Бунинг устига, қилмишларимиз филмлардагидек ёқимли ҳам эмасди. Бу – аянчли хато! Бу билан фақат ёшлигимиз, қадримиз ва бокиралигимизни
қурбон қилдик, холос. Охир оқибат эса, аччиқ кўз ёшлар билан қолавердик.
Бир аёлнинг иккинчи аёлга ҳасратини айтаётганини ҳисобга оладиган бўлсак, ишонаманки, сиз
бизнинг аҳволимизни жуда яхши тушуниб турибсиз. Чунки фақат аёлгина бошқа бир аёлнинг қалбини, алам ва дардини тўла англий олиши мумкин. Биз барчамиз деярли бир хилмиз. Ирқимиз, динимиз ва миллатимиз аҳамиятга эга эмас. Аёл
қалби ҳамма ерда бир хилдир.
Биз севамиз ва бу - бизнинг бошқа барча нарсалардан мукаммалроқ даражада қила оладиган ҳамда энг олий амалимиздир. Биз фарзандларимиз ва оилаларимизни тарбиялаш,
севиш орқали умр йўлдошимизга куч, илҳом ва шижоат инъом
эта оламиз. Бироқ, афсуски, биз – америкалик аёлларни “карера қилаётган, ўзининг шахсий
уйига эга, оиласиз ёлғиз яшайдиган ҳамда муҳаббати ва танини истаган эркакка бериш эркинлигига эга бўлган аёл
энг бахтли аёлдир” деб ишонтиришга муваффақ бўлишди. Ишонинг – бу эркинлик эмас.
Ва бу муҳаббат ҳам эмас. Фақат никоҳ аталмиш бошпанадагина аёлнинг вужуди ва қалби ҳақиқий, хотиржам ва хавфсиз
муҳаббатга эриша олади.
Никоҳдан бошқа ҳеч нарса эвазига муҳаббатингиз ва вужудингизни
инъом этманг - оила қуришдан бошқа ҳеч нарса бунга муносиб
эмас. Бундай қилмас экансиз, кейинчалик амалларингиз ўзингизга
жирканч кўрина бошлайди, ҳатто ўзингиздан нафрата
бошлайсиз. Муҳаббат ва вужудингизни бахшида қилган эркак эса сизн шунчаки ташлаб кетади.
Ўзликка раддия
Гуноҳ ҳеч қачон манфаат ёки яхшилик олиб келмайди.
Аксинча, у доим ортимиздан таъқиб қилади. Агар менинг ор-номусим
ва ғуруримни қайтариш имкони бўлганда
ва мен уни қайтарганимда ҳам, энди у дастлабки соф, мусаффо ҳолати билан тенглаша олмайди. Биз – Ғарб аёллар онггига муслима
аёлларнинг ҳуқуқлари диом пой-мол қилинади, улар жабр ва зулм остида деган
тушунча сингдирилган. Аслида эса, жабр ва зулм
остидагилар бизмиз; бизни камситувчи ва ўзимиздан қониқмаслик ҳиссини уйғотувчи модага қулмиз; вазнимиз бутун ўйимиз ва хаёлимизни эгаллаб олган; улғайишни истамайдиган,
масъулиятни ҳис қилмайдиган, гўдаклардек инжиқ эркаклардан меҳр ва муҳаббат тилаб илтижолар
қилиб юрибмиз. Ич-ичимиздан англаймиз: биз найрангларга алданганмиз.
Биз – Ғарб аёллари, кўпчилигимиз
очиқ тан олмасакда, сизга
ғойибона ҳавас қиламиз. Аммо, бизга
худди буюмлар каби назар ташламаслигингизни илтимос қиламан. Бу бизнинг хатойимиз
эмас. Ёшлигимизда кўпчилигимизнинг ҳимоя қилувчи оталаримиз бўлмаган, чунки оилаларимиз аллақачон барбод қилинганди. Бундай аянчли саҳна ортида ким турганини
жуда яхши биласиз. Муслима сингилларим, найрангларга учманг. Уларга сизни ҳам ишғол қилишлари учун имкон берманг. Бокира, покиза, бегуноҳ ва софлигингизча қолинг. Биз - насроний аёллар ҳақиқий аёллик ҳаёти қандай бўлиши кераклигини
кўришга муҳтожмиз. Бизни сиздан ўрнак олишга, сизни наъмуна қилиб ўзимизга кўрсатишга
муҳтожмиз. Чунки биз аллақачон йўлдан адашиб бўлганмиз. Покизалик
ва софлигингизни сақланг.
Унутманг: идишидан чиқарилган тиш пастасини қайтиб идишга сололмайсиз. Шундай эка,
“тиш пастангиз”ни эҳтиётлик қилинг! Ушбу мактубни ва маслаҳатларни сизга бўлган ҳурмат, маҳлиёлик ҳамда дўстлик руҳиятида ёздим. Ва умид
қиламанки, ёзганларимни
ўз руҳиятида, ўз маъносида қабул қиласиз.
Сизни севиб қолувчи насроний опангиз.
***
Lotin varanti
Ikki kun oldin “Facebook”dagi
Maslahat.uz guruhida Joanna Francis ismli AQShlik jurnalist tomonidan yozilgan
maktub muhokama qilinayotganiga ko‘zim tushdi. Ma’lum bo‘lishicha, ushbu xat o‘zbek
tiliga tarjima qilinmagan ekan. Qizib maktubni topdim va o‘qib chiqdim. So‘ng
o‘zbek tiliga ham tarjima qilish kerak ekan degan fikr keldi hamda tarjimaga
qo‘l urdim. Tarjima tugadi. Maktubni siz ham o‘qib ko‘ring, ketgan 7-8
daqiqangizga achinmaysiz.
Nasroniy ayoldan muslima ayollarga maktub
2007-yil 7-mart
Joanna Francis
Yozuvchi, jurnalist – AQSh
Isroilning Livanga qilgan hujumi hamda “terrorizmga qarshi kurash”
tufayli, Islom olami Amerikadagi har bir oilaning diqqat markazida bo‘lib
qoldi. Men Livanning boshiga tushgan vayrongarchilik, qirg‘inbarot va o‘limni
ko’rib turibman. Shu bilan birgalikda, yana boshqa bir narsani – sizni (muslima
ayollarni) ko’rib turibman. Ko‘zim tushgan ayollarning deyarli barchasining
atrofida farzandlari bor yoki ular o‘z go‘daklarini opichlab olgan. Liboslari
kamtarona bo‘lsa-da, ularning go‘zalliklari taralayotgan nur kabi porlab
turibdi. Biroq men payqagan go‘zallik faqatgina zohiriy emas. Ularga tikilar
ekanman, ich-ichimni g‘alati bir hissiyot cho‘lg‘aydi: men qalbimda ularga
nisbatan havasni his qilaman. Livan aholisi boshidan kechirayotgan dahshatli
azoblar va ularga nisbatan sodir etilgan jirkanch harbiy jinoyatlarni ko‘rib
qattiq iztirob chekaman. Lekin, ming afsuslar bo‘lsinki, biror bir ko‘mak
berishga ojizman. Shunday bo‘lsa-da, sizning irodangiz, go‘zalligingiz, kamtarligingiz
va barchasidan ham ko‘proq, siz ega bo’lgan baxt meni o‘ziga mahliyo etadi.
Ha, bu g‘alati tuyilishi mumkin, biroq doimiy portlashlar ostida
bo‘lsangiz ham, siz bizdan ko‘ra baxtliroq ko‘rinasiz. Chunki siz hamon haqiqiy
ayollik hayotini yashamoqdasiz. Siz yashayotgan hayot tarzi inson yaratilgandan
beri ayollar yashab kelgan hayot tarzidir. Yana bu shunday hayotki, biz G‘arb
ayollari ham 1960-yillargacha – siz kabi bombardimon qilingunimizga qadar
yashaganmiz. Faqat biz haqiqiy portlovchi bombalar bilan emas, axloqsizlik va
ilg‘ab olinishi nihoyatda mushkul bo‘lgan hiylalar bilan bombardimon qilindik.
Yo‘ldan ozdirish
Biz amerikaliklar reaktiv samalyotlar, Amerikaning o‘zida ishlab
chiqarilgan tanklar bilan emas, Gollivud orqali bombardimon qilindik. Ular
mamlakatlaringizda infrastrukturani vayron qilib bo‘lgach, sizni ham xuddi
bizga qo‘llangan usul orqali bombardimon qilmoqchilar. Men ushbu nayranglar
sizlarning ham boshingizga tushishi va o‘ziga jalb etishini aslo istamayman.
Agarda bu nayranglarga uchsangizlar, siz ham biz kabi tahqirlanasizlar,
kamsitilasizlar. Bu kabi tanazzulga yuz tutmaylik desangiz, nayranglar qurboniga
aylangan va ulardan qattiq aziyat chekkan kishilarga – bizga quloq tuting.
Sizga Gollivud tomonidan namoyish qilinayotgan jimjimador sahnalarning barchasi
haqiqatning buzib ko‘rsatilgan shakli, yolg‘onlar majmuidan boshqa narsa emas.
Ular ayanchli qurbonliklar keltirib chiqaradigan nomahramlar bilan bo‘lgan
jinsiy aloqalarni hech bir zararsiz odatiy ko‘ngilxushlik, lazzat qilib
tasvirlaydilar. Chunki ularning maqsadi o‘zlarining zaharli dasturini tarqatish
orqali jamiyatlardagi axloq qoidalarini buzish hisoblanadi. Sizdan o‘tinib
so‘rayman: ularning og‘usini zinhor icha ko‘rmang. Chunki undan bir marta
tatib ko‘rgan inson to‘la zaharlanadi va bu zaharlanishdan qutqaradigan
aksil-vosita mavjud emas. Uzoq muddat davomida og‘u ta’siridan qisman qutulishingiz
mumkin, lekin hech qachon oldingidek bo‘la olmaysiz. Bu illatning oldini olish
uning natijasida kelib chiqqan salbiy oqibatlarni tuzatishdan ming chandon
yaxshiroq va yengilroqdir.
Ular o‘zlarining jimjimador filmlari va musiqiy videolari bilan biz
amerikalik ayollarning aslini buzib - fohishalar kabi kiyinib yurishdan
g‘ururlanayotgandek, oilasiz hayot kechirishdan mamnundek va hayotdan baxtlidek
qilib ko‘rsatadilar hamda bu bilan sizlarni qiziqtirish orqali yo‘ldan
ozdirishga harakat qilishadi. Ammo, ming afsuslar bo‘lsinki, bizlarning
ko‘pchiligimiz aslo baxtli emasmiz, ishoning. Biz - millionlab amerikalik
ayollar o‘z ishimizdan nafratlanamiz, avval sevishini aytgan, keyinchalik
bizdan ochko‘zlarcha hirslarini qondirishda foydalanib, oxir oqibat hech narsa
bo‘lmagandek tashlab ketgan yigitlar dastidan tunlar ho‘ngrab yig‘lab chiqamiz
va alamimizni asablarni tinchlantiruvchi dorilar orqaligina qisman yengamiz,
xolos – bizning hayotimiz mana shu dorilarga bog‘lanib qolgan.
Ular oilangini buzish niyatidalar va kamroq farzand ko‘rish yaxshi
ekanligiga sizni ishontirishga urinishadi. Buni oilaviy hayotni qullik,
onalikni la’natlanish, kamtarlik, poklik va bokiralikni qoloqlik sifatida buzib
ko‘rsatish orqali amalga oshiradilar. Ular sizni ishonchdan, e’tiqoddan mahrum
bo‘lishingizni va o‘zingizni arzonlashtirishingizni istaydi. Bu xuddi ilon Momo
havoni olma bilan yo‘ldan ozdirishiga o‘xshaydi. Ularning olmasini tishlamang!
O‘z qadrini bilish
Siz ko‘z oldimda qiymati o‘lchanmas dur, sof oltin, Bibliyada
aytilganidek – “Bebaho marvarid” (Matthew, 13:45) kabi namoyon bo‘lasiz. Jamiki
ayollar va ularning sofligi, bokiraligi bebaho marvaridlardir, biroq bizga
bokiraligimiz, sofligimiz va beg‘uborligimiz hech qanday qiymatga arzimasligi
haqida uqtiriladi. Afsuski ba’zi birlarimiz bunday uydurmalarni haqiqat deya
qabul qilib, bokiralik va soflik bahosiz ekanligiga shubha bilan qaray
boshlaymiz. Iso shunday degan edi: “Itlarga muqaddas bo‘lgan narsalarni
bermang, to‘ng‘izlar oldida marvaridlaringizni namoyish qilmang - ularni
oyoqosti qilishadi, dilingizni o‘g‘ritib, ko‘ksingizni parcha-parcha qilishadi
(Matthew, 7:6)”. Bizning bokiralik, musaffolik, beg‘uborlik kabi
marvaridlarimiz bahosiz, lekin bizga “ular hech qanday qiymatga ega emas” deb
tushuntiradilar. Ammo menga ishoning: ko‘zguga tikilib musaffo, begunoh va o‘z
qadrini biladigan nigohning o‘zingizga qarab turganini ko‘rishdan oliyroq
ne’mat mavjud emas.
G‘arbning moda sanoati shahvoniy ko’rinish hamda shahvoniy
jozibadorlikni ayollarning eng qimmatli sifati ekanligiga sizni ishontirish
uchun mo‘ljallangan. Biroq sizning kamtarona liboslaringiz va nafis
ro‘mollaringiz G‘arb modasining har qanday muhtasham liboslaridan afzal va
ustundir. Chunki ayollik ziynatlaringizni ko‘zdan pana qilib turgan bu
liboslaringiz sizni maftunkor va sirli xilqatga aylatiradi, o‘zingizga bo‘lgan
hurmat, ishonch va o‘z qadrini bilish kabi xislatlaringizni namoyon etadi.
Ayolning ziynatlari va go‘zalligi uni chin dildan sevgan, hurmat qilgan va u
bilan turmush qurib, butun umrini birga o‘tkazishga tayyor bo‘lgan munosib
erkak uchungina atalgan tuhfadir. Shu sababli, ayol ziynati va go‘zalligi
noloyiq ko‘zlardan berkitilishi, himoya qilinishi lozim. Sizning erkaklaringiz
hali ham jasoratli ekan, o‘z vatanlarini mardonavor himoya qilayotgan ekan,
demak ular sizning sadoqatingizga munosbdirlar. Bizning erkaklar esa hatto
bokiralikni ham xohlashmay qo‘ydi. Ular endi bokiralik va musaffolik
marvaridlari qadrini anglamay ham qo‘yishgan, tanlovda shunchaki zohiriy
yaltiroq bo‘lgan arzon “tosh”larni afzal ko‘ra boshlaganlar. Ularni ham faqat
qaytadan ulqotirib ketish uchun tanlaydilar, xolos!
Sizning eng qimmatbaho sifatlaringiz ichki go‘zalligingiz, beg‘ubor va
begunoh ekaningiz va sizni aynan hozirgi “siz” qilib turgan barcha amallaringizdir.
Biroq shuni ham payqaymanki, ba’zi muslima ayollar mavjud axloq chegaralarini
chetga surib tashlashga urinadilar, boshiga ro‘mol o‘rab yursalar-da (ro‘moli
sochlarini to‘la bekitmagan holda), imkon qadar G‘arb ayollaridek bo‘lishga,
ularga o‘xshashga harakat qiladilar. Ey, muslima ayollar, yo‘qotilgan qadri
uchun allaqachon afsus va nadomatlar qurshovida qolgan yoki tez orada
pushayonlikka yuz tutishi aniq bo‘lgan ayollarga taqlid qilmoqlik nechun? Bu
yo‘qotish o‘rnini hech qachon va hech bir amal yoki xislat bilan to‘ldirib
bo‘lmasligidan bexabarmisiz!? Siz benuqson olmossiz. O‘zingizni zohiriy
yaltiroqligidan boshqa narsasi bo‘lmagan qalbaki toshga aylantirib qo‘ymang.
Moda jurnallari va G‘arb televideniyasida ko‘rsatilayotgan barcha sahnalar –
yolg‘on. Ular Iblis tuzog‘idan boshqa narsa emas.
Ayol qalbi
Men, sizda oz bo‘lsa-da qiziqish bor bo‘lishi mumkinligini hisobga olib,
kichik bir sirni sizga oshkor qilaman: turmushga chiqishdan oldingi jinsiy
aloqa ular tasvirlaganidek yaxshi emas. Biz G‘arb filmlarini tomosha qilib
ulg‘aydik va ulardagi voqealarni haqiqat deb qabul qildik. Shu sababli, tanimiz
va butun borlg‘imizni sevgan yigitlarimizga baxshida qildik. O‘yladikki,
bizning bu harakatlarimiz tufayli, xuddi filmlardagidek, ko‘ngil qo‘ygan
kishimiz bizni ko‘proq sevadi va kelajakda biz bilan turmush quradi. Ammo bu
kelajakdagi turmushning kafolati emas edi va o‘zimizni to‘liq topshirgan
erkaklar biz bilan umrbod qolish yoki qolmasligi butunlay noma’lum edi. Buning
ustiga, qilmishlarimiz filmlardagidek yoqimli ham emasdi. Bu – ayanchli xato!
Bu bilan faqat yoshligimiz, qadrimiz va bokiraligimizni qurbon qildik, xolos.
Oxir oqibat esa, achchiq ko‘z yoshlar bilan qolaverdik.
Bir ayolning ikkinchi ayolga hasratini aytayotganini hisobga oladigan
bo‘lsak, ishonamanki, siz bizning ahvolimizni juda yaxshi tushunib turibsiz.
Chunki faqat ayolgina boshqa bir ayolning qalbini, alam va dardini to‘la angliy
olishi mumkin. Biz barchamiz deyarli bir xilmiz. Irqimiz, dinimiz va millatimiz
ahamiyatga ega emas. Ayol qalbi hamma yerda bir xildir. Biz sevamiz va bu
- bizning boshqa barcha narsalardan mukammalroq darajada qila oladigan
hamda eng oliy amalimizdir. Biz farzandlarimiz va oilalarimizni
tarbiyalash, sevish orqali umr yo‘ldoshimizga kuch, ilhom va shijoat in’om eta
olamiz. Biroq, afsuski, biz – amerikalik ayollarni “karyera qilayotgan,
o‘zining shaxsiy uyiga ega, oilasiz yolg‘iz yashaydigan hamda muhabbati va
tanini istagan erkakka berish erkinligiga ega bo‘lgan ayol eng baxtli ayoldir”
deb ishontirishga muvaffaq bo‘lishdi. Ishoning – bu erkinlik emas. Va bu
muhabbat ham emas. Faqat nikoh atalmish boshpanadagina ayolning vujudi va qalbi
haqiqiy, xotirjam va xavfsiz muhabbatga erisha oladi. Nikohdan boshqa hech
narsa evaziga muhabbatingiz va vujudingizni in’om etmang - oila qurishdan
boshqa hech narsa bunga munosib emas. Bunday qilmas ekansiz, keyinchalik
amallaringiz o‘zingizga jirkanch ko‘rina boshlaydi, hatto o‘zingizdan nafrata
boshlaysiz. Muhabbat va vujudingizni baxshida qilgan erkak esa sizn shunchaki
tashlab ketadi.
O‘zlikka raddiya
Gunoh hech qachon manfaat yoki yaxshilik olib kelmaydi. Aksincha, u doim
ortimizdan ta’qib qiladi. Agar mening or-nomusim va g‘ururimni qaytarish imkoni
‘bo’lganda va men uni qaytarganimda ham, endi u dastlabki sof, musaffo holati
bilan tenglasha olmaydi. Biz – G‘arb ayollar onggiga muslima ayollarning
huquqlari diom poy-mol qilinadi, ular jabr va zulm ostida degan tushuncha
singdirilgan. Aslida esa, jabr va zulm ostidagilar bizmiz; bizni kamsituvchi va
o‘zimizdan qoniqmaslik hissini uyg‘otuvchi modaga qulmiz; vaznimiz butun
o‘yimiz va xayolimizni egallab olgan; ulg‘ayishni istamaydigan, mas’uliyatni
his qilmaydigan, go‘daklardek injiq erkaklardan mehr va muhabbat tilab
iltijolar qilib yuribmiz. Ich-ichimizdan anglaymiz: biz nayranglarga
aldanganmiz.
Biz – G‘arb ayollari, ko‘pchiligimiz ochiq tan olmasakda, sizga
g‘oyibona havas qilamiz. Ammo, bizga xuddi buyumlar kabi nazar
tashlamasligingizni iltimos qilaman. Bu bizning xatoyimiz emas. Yoshligimizda
ko‘pchiligimizning himoya qiluvchi otalarimiz bo‘lmagan, chunki oilalarimiz
allaqachon barbod qilingandi. Bunday ayanchli sahna ortida kim turganini juda
yaxshi bilasiz. Muslima singillarim, nayranglarga uchmang. Ularga sizni ham
ishg‘ol qilishlari uchun imkon bermang. Bokira, pokiza, begunoh va
sofligingizcha qoling. Biz - nasroniy ayollar haqiqiy ayollik hayoti qanday
bo‘lishi kerakligini ko‘rishga muhtojmiz. Bizni sizdan o‘rnak olishga, sizni
na’muna qilib o‘zimizga ko‘rsatishga muhtojmiz. Chunki biz allaqachon yo‘ldan
adashib bo‘lganmiz. Pokizalik va sofligingizni saqlang.
Unutmang: idishidan chiqarilgan tish pastasini qaytib idishga
sololmaysiz. Shunday eka, “tish pastangiz”ni ehtiyotlik qiling! Ushbu maktubni
va maslahatlarni sizga bo‘lgan hurmat, mahliyolik hamda do‘stlik ruhiyatida
yozdim. Va umid qilamanki, yozganlarimni o‘z ruhiyatida, o‘z ma’nosida qabul
qilasiz.
Sizni sevib qoluvchi nasroniy opangiz.
***
Asl varianti
A letter from a Christian to Muslim women
March 7th, 2007
By Joanna Fransic
Writer, journalis - USA
Between the
Israeli assault on Lebanon and the Zionist “war on terror,” the Muslim
world is now center stage in every American home. I see the carnage, death and
destruction that have befallen Lebanon, but I also see something else: I see
you. I can’t help but notice that almost every woman I see is carrying a
baby or has children around her. I see that though they are dressed
modestly, their beauty still shines through. But it’s not just outer
beauty that I notice. I also notice that I feel something strange inside
me: I feel envy. I feel terrible for the horrible experiences and war
crimes that the Lebanese people have suffered, being targeted by our common enemy.
But I can’t help but admire your strength, your beauty, your modesty, and
most of all, your happiness.
Yes, it’s strange, but it occurred to me that even under constant bombardment, you still seemed happier than we are, because you were still living the natural lives of women. The way women have always lived since the beginning of time. It used to be that way in the West until the 1960s, when we were bombarded by the same enemy. Only we were not bombarded with actual munitions, but with subtle trickery and moral corruption.
Yes, it’s strange, but it occurred to me that even under constant bombardment, you still seemed happier than we are, because you were still living the natural lives of women. The way women have always lived since the beginning of time. It used to be that way in the West until the 1960s, when we were bombarded by the same enemy. Only we were not bombarded with actual munitions, but with subtle trickery and moral corruption.
Through Temptation
They
bombarded us Americans from Hollywood, instead of from fighter jets or with our
own American-made tanks. They would like to bomb you in this way too,
after they’ve finished bombing the infrastructure of your countries. I do
not want this to happen to you. You will feel degraded, just like we do. You
can avoid this kind of bombing if you will kindly listen to those of us who
have already suffered serious casualties from their evil influence. Because
everything you see coming out of Hollywood is a pack of lies, a
distortion of reality, smoke and mirrors. They present casual sex as harmless
recreation because they aim to destroy the moral fabric of the societies
into which they beam their poisonous programming. I beg you not to drink
their poison. There is no antidote for it once you have consumed it. You may
recover partially, but you will never be the same. Better to avoid the poison
altogether than to try to heal from the damage it causes.
They will try to tempt you with their titillating movies and music videos, falsely portraying us American women as happy and satisfied, proud of dressing like prostitutes, and content without families. Most of us are not happy, trust me. Millions of us are on anti-depressant medication, hate our jobs, and cry at night over the men who told us they loved us, then greedily used us and walked away. They would like to destroy your families and convince you to have fewer children. They do this by presenting marriage as a form of slavery, motherhood as a curse, and being modest and pure as old-fashioned. They want you to cheapen yourself and lose your faith. They are like the Serpent tempting Eve with the apple. Don’t bite.
They will try to tempt you with their titillating movies and music videos, falsely portraying us American women as happy and satisfied, proud of dressing like prostitutes, and content without families. Most of us are not happy, trust me. Millions of us are on anti-depressant medication, hate our jobs, and cry at night over the men who told us they loved us, then greedily used us and walked away. They would like to destroy your families and convince you to have fewer children. They do this by presenting marriage as a form of slavery, motherhood as a curse, and being modest and pure as old-fashioned. They want you to cheapen yourself and lose your faith. They are like the Serpent tempting Eve with the apple. Don’t bite.
Self-Value
I see you as precious
gems, pure gold, or the “pearl of great value” spoken of in the Bible
(Matthew 13:45). All women are pearls of great value, but some of us have been
deceived into doubting the value of our purity. Jesus said: “Give not that
which is holy unto the dogs, neither cast your pearls before swine, lest
they trample them under their feet, and turn again and rend you” (Matthew 7:
6). Our pearls are priceless, but they convince us that they’re
cheap. But trust me; there is no substitute for being able to look in the
mirror and seeing purity, innocence and self-respect staring back at you.
The fashions coming out of the Western sewer are designed to make you believe that your most valuable asset is your sexuality. But your beautiful dresses and veils are actually sexier than any Western fashion, because they cloak you in mystery and show self-respect and confidence. A woman’s sexuality should be guarded from unworthy eyes, since it should be your gift to the man who loves and respects youenough to marry you. And since your men are still manly warriors, they deserve no less than your best.
The fashions coming out of the Western sewer are designed to make you believe that your most valuable asset is your sexuality. But your beautiful dresses and veils are actually sexier than any Western fashion, because they cloak you in mystery and show self-respect and confidence. A woman’s sexuality should be guarded from unworthy eyes, since it should be your gift to the man who loves and respects youenough to marry you. And since your men are still manly warriors, they deserve no less than your best.
Our men
don’t even want purity anymore. They don’t recognize the pearl of
great value, opting for the flashy rhinestone instead. Only to leave her too! Your
most valuable assets are your inner beauty, your innocence, and everything that
makes you who you are. But I notice that some Muslim women push the
limit and try to be as Western as possible, even while wearing a veil
(with some of their hair showing). Why imitate women who already regret, or
will soon regret, their lost virtue? There is no compensation for that
loss. You are flawless diamonds. Don’t let them trick you into becoming
rhinestones. Because everything you see in the fashion magazinesand on
Western television is a lie. It is
Satan’s trap. It is fool’s gold.
A Woman’s Heart
I’ll
let you in on a little secret, just in case you’re curious: pre-marital
sex is not even that great. We gave our bodies to the men we were in love with,
believing that that was the way to make them love us and want to marry us, just
as we had seen on television growing up. But without the security of
marriage and the sure knowledge that he will always stay with us, it’s not
even enjoyable! That’s the irony. It was just a waste. It leaves you in tears.
Speaking
as one woman to another, I believe that you understand that already. Because
only a woman can truly understand what’s in another woman’s heart. We
really are all alike. Our race, religion or nationalities do not matter. A
woman’s heart is the same everywhere. We love. That’s what we do
best. We nurture our families and give comfort and strength to the men we love.
But we American women have been fooled into believing
that we are happiest having careers, our own homes in which to live alone, and
freedom to give our love away to whomever we choose. That
is not freedom. And that is not love. Only in the safe
haven of marriage can a woman’s body and heart be safe to love. Don’t settle
for anything less. It’s not worth it. You won’t even like it and you’ll like
yourself even less afterwards. Then he’ll leave you.
Self-Denial
Sin never pays. It always cheats you. Even
though I have reclaimed my honor, there’s still no substitute for having never
been dishonored in the first place. We Western women have been brainwashed into
thinking that you Muslim women are oppressed. But truly, we are the ones who are
oppressed; slaves to fashions that degrade us, obsessed with our weight,
begging for love from men who do not want to grow up. Deep down inside, we know
that we have been cheated.
We
secretly admire and envy you, although some of us will not admit it.
Please do not look down on us or think that we like things the way
they are. It’s not our fault. Most of us did not have fathers to protect us
when we were young because our families have been destroyed. You know who is
behind this plot. Don’t be fooled, my sisters. Don’t let them get you too. Stay
innocent and pure. We Christian women need to see what life is really
supposed to be like for women. We need you to set the example for
us, because we are lost. Hold onto your purity.
Remember:
you can’t put the toothpaste back in the tube. So guard your
“toothpaste” carefully! I hope you receive this advice in the spirit in
which it is intended: the spirit of friendship, respect, and admiration.
From
your Christian sister with love.